ЗАМОНАВИЙ БУХГАЛТЕРНИНГ
ИШ ПОРТФЕЛИ

"EREPORT" дастури – электрон ҳисоботни
жўнатиш учун энг содда
ва қулай воситадир.

Юклаш Янгилашлар
Дастур йўриқномасини юклаш
RU UZ

Қайта баҳолашни ҳар йили ўтказган афзалми ёки уч йилда бир маротабами?

EREPORT дастурининг "Интерактив маслаҳатлар" бўлими

Қайта баҳолашни ҳар йили ўтказган афзалми ёки уч йилда бир маротабами?

Кичик корхонамиз балансида 14,6 миллиард сўмлик асосий воситалар ҳисобда туради. Тайёр маҳсулот таннархида катта улушни асосий воситалар амортизацияси эгаллайди. Агар асосий воситаларни қайта баҳолаш уч йилда бир марта ўтказилса, таннарх нотўғри шаклланади, шунингдек, уни уч йиллик коэффициентларни қўллаган ҳолда ўтказиш ҳам анчайин мураккаб иш. Айтингчи, биз асосий фондларни қайта баҳолашни ҳар йили ўтказиш ҳуқуқига эгамизми?

Корхона бухгалтери

Ҳа, бозор кўрсаткичларига яқин молиявий кўрсаткичлар, шу жумладан, тайёр маҳсулот таннархига эга бўлиш учун қайта баҳолашни мунтазам равишда (ҳар йили) ўтказиб борган афзал. Ҳақиқатан ҳам 1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 1192, 2002 йил 4 декабрь) 2-бандига кўра, кичик корхоналар мажбурий қайта баҳолашни уч йилда бир маротаба ўтказадилар. Яъни, қайта баҳолашни уч йилда бир маротабадан кам ўтказиш мумкин эмас, айни пайтда уни тез-тез ўтказиш мумкин.

5-сонли БҲМС

Ўзбекистон Республикаси Бухгал­терия ҳисобининг миллий стандарти (5-сонли БҲМС) "Асосий воситалар" (рўйхат рақами 1299, 2004 йил 20 январь) асосий воситалар ҳисоби усулини аниқловчи норматив ҳужжат ҳисобланади. Унинг қоидаларини кўриб чиқамиз:

"Асосий воситаларни қайта баҳолаш – асосий воситалар тиклаш қийматини ҳозирги бозор нархлари даражасига мослаш мақсадида уларни вақти-вақти билан аниқлаштиришдир" (5-сонли БҲМСнинг 24-банди).

"Асосий воситаларнинг бошланғич қиймати қайта баҳоланиши мумкин (шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари бўйича вақти-вақти билан)" (5-сонли БҲМСнинг 25-бандидан).

 

ХУЛОСА

Ишлаб чиқариш эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, корхонангизда қайта баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан йил бошида тасдиқланадиган индексларга мувофиқ ҳар йили ўтказилиши мумкин. Ушбу қоидани корхонангизнинг Ҳисоб сиёсатида тасдиқлаб қўйишни тавсия этамиз.

 

Ольга БУСАРОВА, "Солиқ Инфо" эксперти