ЗАМОНАВИЙ БУХГАЛТЕРНИНГ
ИШ ПОРТФЕЛИ

"EREPORT" дастури – электрон ҳисоботни
жўнатиш учун энг содда
ва қулай воситадир.

Юклаш Янгилашлар
Дастур йўриқномасини юклаш
RU UZ

Эгалик қилиш ҳуқуқи – кадастр ҳужжатлари асосида

EREPORT дастурининг "Интерактив маслаҳатлар" бўлими

Эгалик қилиш ҳуқуқи – кадастр ҳужжатлари асосида

Компаниямиз муассислари таркибига кирган янги муассис – юридик шахс томонидан нотурар жой улуш сифатида киритилди. Кадастр органларига нотурар жойни компаниямиз номига расмийлаштириш учун ҳужжатлар топширилди. Айтингчи, биз қайси вақтдан бош­лаб расмий равишда ушбу нотурар жойнинг эгалари ҳисобланамиз: компания уставига киритилган ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилган вақтдан бошлабми ёки кадастр ҳужжатларини олганимиздан ке­йинми?

Корхона раҳбари

 

Ўзбекистон Республикасининг "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Қонуни 11-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ, жамиятнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартишлар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб учинчи шахслар учун кучга киради.

Ушбу ҳолатда, шу жумладан, "Ергеозедзкадастр" давлат қўмитаси органлари, яъни кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар ҳам учинчи шахс бўлади.

Шунга кўра, таъсис ҳужжатларига жамиятга учинчи шахсни (янги иштирокчини) қабул қилиш, жамиятга қабул қилинаётган учинчи шахснинг (янги иштирокчининг) улуши ҳисобидан устав фонди миқдорининг кўпайиши билан боғлиқ киритилган ўзгартиришлар "Ергеозедзкадастр" давлат қўмитаси учун нотурар жойга (ишлаб чиқариш хонасига) эгалик қилиш ҳуқуқини бошқа шахсга топширишни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлади.

Сизда эса ишлаб чиқариш хонасига эгалик қилиш ҳуқуқи фақат кадастр органларида давлат рўйхатдан ўтказилганидан сўнг юзага келади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 84-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар, бу ҳуқуқларнинг вужудга келиши, бошқа шахсларга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлиши давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.

 

Икром АБДУЛҚОДИРОВ, ҳуқуқшунос-эксперт