ЗАМОНАВИЙ БУХГАЛТЕРНИНГ
ИШ ПОРТФЕЛИ

"EREPORT" дастури – электрон ҳисоботни
жўнатиш учун энг содда
ва қулай воситадир.

Юклаш Янгилашлар
Дастур йўриқномасини юклаш
RU UZ

Муассис таркибдан чиқиб кетаётганда расмийлаштириладиган ҳужжатлар

EREPORT дастурининг "Интерактив маслаҳатлар" бўлими

Муассис таркибдан чиқиб кетаётганда расмийлаштириладиган ҳужжатлар

 

Тушунтириш берсангиз, масъулияти чекланган жамият таркибидан муассислардан бири чиқиб кетаётганда қандай ҳужжатлар расмийлаштирилади? Муассис ўз улушини (бинонинг қисмини) номинал қиймати бўйича, яъни муассислар таркибига кирган суммага сотмоқда. Ушбу ҳужжат қаерда ва қандай  расмийлаштирилади?

Корхона раҳбари

 

Ўзбекистон Республикасининг "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Қонуни 20-22-моддаларига кўра, жамият иштирокчисининг жамиятдан чиқиб кетиши унинг улуши қуйидагиларга сотилиши йўли билан бошқа шахсга ўтиши орқали амалга оширилиши мумкин:

• жамиятнинг бошқа иштирокчисига;

• жамиятнинг бир нечта иштирокчиларига;

• жамиятга (жамият улушни сотиб олиши ҳамда фақат амалдаги қийматини тўлаб бериши тартибида);

• учинчи шахсга.

Қуйидаги ҳужжатлар расмийлаштирилади:

1. Жамият таркибидан чиқиб кетаётган иштирокчининг бошқа иштирокчиларга ўз улушини учинчи шахсга сотмоқчи эканлиги тўғрисидаги ёзма хабарномаси (агар ушбу иштирокчи улушини жамиятнинг бошқа иштирокчига сотса, ёзма хабарнома талаб этилмайди). Изоҳ: ушбу ҳужжат рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилмайди.

2. Олди-сотди шартномаси (уставда назарда тутилган, яъни оддий ёки нотариусда тасдиқланган шаклда).

3. Жамият иштирокчилари йиғилишининг улуш бошқа шахсга (иштирокчига / учинчи шахсга) ўтиши муносабати билан таъсис ҳужжатларига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қарори (баённомаси).

4. Ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида рўйхатдан ўтказувчи органга ариза.

5. Давлат божини тўлаш тўғрисида банк тўлов ҳужжати.

6. Ўзгартиришлар матни 2 нусхада.

Ушбу ҳужжатни "Ягона дарча" марказида расмийлаштириш мумкин.

Икром АБДУЛҚОДИРОВ, ҳуқуқшунос-эксперт