ЗАМОНАВИЙ БУХГАЛТЕРНИНГ
ИШ ПОРТФЕЛИ

"EREPORT" дастури – электрон ҳисоботни
жўнатиш учун энг содда
ва қулай воситадир.

Юклаш Янгилашлар
Дастур йўриқномасини юклаш
RU UZ

Модернизация йўлида рағбатлантириш

EREPORT дастурининг "Интерактив маслаҳатлар" бўлими

Модернизация йўлида рағбатлантириш

Ягона солиқ тўлови тўловчиси бўлган корхонамизнинг асосий фаолият тури 2017 йил якунларига кўра улгуржи савдо бўлиб, савдодан ташқари ишлаб чиқариш билан ҳам шуғулланилган. Айни пайтда биз кўчмас мулк объектини харид қилдик ҳамда шартнома бўйича четдан келтирилган, ишлаб чиқарилган муддати уч йилдан ошмаган, ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган янги ускунани олдик ва ўрнатдик. Шу муносабат билан қуйидаги саволлар юзасидан тушунтириш берсангиз.

1. Ўсимлик ёғини реализация қилишда бизга Маблағларни инвестицияга йўналтирувчи юридик шахслар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган имтиёз татбиқ этиладими? Татбиқ этилса, солиқ имтиёзи тайёр маҳсулотни реализация қилишдан тушган тушумнинг фақат 25 фоизига қўлланиладими ёки ягона солиқ тўлови бўйича тўлиқ солиқ солинадиган базагами?

2. Юқоридаги Низом билан Фойдаланишга киритилган янги технологик жиҳоз тўғрисидаги маълумотнома шакли тасдиқланган. Ушбу маълумотнома қаерга тақдим этилади? Ёки имтиёзни қўллаш учун ушбу маълумотнома Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига илова қилинадими?

Ж.АҲМАДОВ, корхона бухгалтери

ИМТИЁЗ ТЎЛИҚ СОЛИҚ СОЛИНАДИГАН БАЗАГА НИСБАТАН ҚЎЛЛАНИЛАДИ

Саволларингизга Маблағларни инвестицияга йўналтирувчи юридик шахслар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомдан (рўйхат рақами 2918, 2017 йил 25 август, кейинги ўринларда – 2918-сонли Низом) келиб чиққан ҳолда жавоб берамиз.

Агар сотишдан олдин тайёрлаш (қуйиш, қадоқлаш, ёрлиқларни қўйиш) эмас, балки ҳақиқатан ҳам ишлаб чиқариш жараёни амалга оширилаётган бўлса, таъкидлаш керакки, 2918-сонли Низом орқали ишлаб чиқарилаётган маҳсулот тури чекланмайди. Бунда сизнинг ёғ ёки бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаришингиз аҳамиятга эга эмас, асосийси, ушбу жараён “маҳсулотларни, ишларни, хизматларни ишлаб чиқариш” бўлиши лозим.

Биринчи саволингизга жавоб 2918-сонли Низомнинг 5-бандида келтирилган бўлиб, унга мувофиқ, “солиқ имтиёзлари фойда (тушум) қайси фаолият туридан олинган бўлишидан қатъи назар, солиқ солинадиган фойданинг (солиқ солинадиган базанинг) барча суммасига нисбатан татбиқ этилади”.

МАЪЛУМОТНОМА ҚАЧОН ТОПШИРИЛАДИ?

Иккинчи саволингизга жавоб ҳам 2918-сонли Низомнинг 5-бандида келтирилган: “Фойдаланишга янгитдан киритилаётган янги технологик жиҳоз бўйича имтиёзларни қўллаш учун юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ва ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича ҳисоб-китобларга Фойдаланишга киритилган янги технологик жиҳоз тўғрисида маълумотномани ушбу Низом иловасига мувофиқ шакл бўйича илова қилинади”.

Яъни, мазкур Маълумотнома Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига илова қилинади. Эътибор беринг, мазкур Маълумотномада “Ҳисобот даври” кўрсаткичи мавжуд эмас, бунда ушбу кўрсаткич қарийб барча солиқ ҳисоботларида назарда тутилган. Эътибор беринг, ушбу Маълумотномада “Фойдаланишга топширилган сана” устуни мавжуд.

Хулоса қилиб айтганда, Маълумотнома солиқ имтиёзи акс эттирилган Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига илова қилиниши лозим. Ушбу имтиёз келгусида ҳам қўлланилганда Маълумотномани Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига такроран илова қилиш талаб этилмайди.

Светлана ИСАЕВА