ЗАМОНАВИЙ БУХГАЛТЕРНИНГ
ИШ ПОРТФЕЛИ

"EREPORT" дастури – электрон ҳисоботни
жўнатиш учун энг содда
ва қулай воситадир.

Юклаш Янгилашлар
Дастур йўриқномасини юклаш
RU UZ

Илгари устав фондига киритилган ускунани сотмоқчимиз

EREPORT дастурининг "Интерактив маслаҳатлар" бўлими

Илгари устав фондига киритилган ускунани сотмоқчимиз

 

Масъулияти чекланган жамият шаклидаги корхонамизнинг устав фондига улуш сифатида ускуна киритилган. Айтингчи, биз уни сотишимиз мумкинми? Ушбу ҳолат устав фондининг камайишига олиб келмайдими?

Корхона бухгалтери

 

Ускуна устав фондига киритилганидан сўнг, у корхонага тегишли бўлиб, сиз уни сотиш, ҳадя этиш, ижарага бериш ёки тугатиш ҳуқуқига эгасиз.

Бунда битимлар бўйича чеклашлар корхонангиз устави ҳамда Ўзбекистон Республикасининг "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Қонуни (кейинги ўринларда – Қонун) билан белгиланиши мумкин. Масалан:

• Қонуннинг 43-моддасига мувофиқ, тузилишидан жамият кузатув кенгашининг аъзоси, директор ёки муассиснинг манфаатдорлиги бўлган битимлар жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг розилигисиз жамият томонидан тузилиши мумкин эмас. Манфаатдор шахслар – эр-хотин, ота-она, фарзандлар, ака-ука, опа-сингиллар;

• Қонуннинг 44-моддасига мувофиқ, йирик битимни тузиш тўғрисидаги қарор жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Йирик битим суммаси жамият мол-мулки қийматининг 25 фоизидан ортиқ бўлган сумма ҳисобланади.

Муассиснинг ҳиссаси сифатида киритилган ускунанинг сотилиши устав фондининг камайишига олиб келмайди.

Асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш бўйича бухгалтерия ёзувлари ҳам устав фонди ва муассисларнинг улушларига таъсир кўрсатмайди:

Дт 9210 Кт 0130 – ускунанинг бошланғич (тиклаш) қиймати ҳисобдан чиқарилди;

Дт 0230 Кт 9210 – тўпланган эскириш суммаси ҳисобдан чиқарилди;

Дт 8510 Кт 9210 – қайта баҳолаш бўйича тузатиш суммаси ҳисобдан чиқарилди;

Дт 4010 Кт 9210 – харидорнинг олди-сотди шартномаси суммасига дебиторлик қарздорлиги акс эттирилди;

Чиқиб кетишнинг молиявий натижаси:

Дт 9210 Кт 9310 – чиқиб кетишдан фойда акс эттирилди;

ёки Дт 9430 Кт 9210 – чиқиб кетишдан зарар акс эттирилди.

 

Ольга БУСАРОВА, "Солиқ Инфо" эксперти