ЗАМОНАВИЙ БУХГАЛТЕРНИНГ
ИШ ПОРТФЕЛИ

"EREPORT" дастури – электрон ҳисоботни
жўнатиш учун энг содда
ва қулай воситадир.

Юклаш Янгилашлар
Дастур йўриқномасини юклаш
RU UZ

Тез-тез бериладиган саволлар

    Мол-мулк солиғи қайси қийматдан келиб чиқиб белгиланади?

    Эски уйда яшаймиз ва яқин кунларда уни бузиш режалаштирилган. Квартирамизнинг инвентарлаш қиймати 2 897 минг сўмни ташкил этади. Илгари мол-мулк солиғи 3 миллион сўмдан ҳисобланар эди. Маълум бўлишича, энди мол-мулк солиғини ҳисоблаш тартибига ўзгартириш киритилибди. Шу муносабат билан 2018 йилда мол-мулк солиғини ҳисоблаш тартиби юзасидан тушунтир...

    Модернизация йўлида рағбатлантириш

    Ягона солиқ тўлови тўловчиси бўлган корхонамизнинг асосий фаолият тури 2017 йил якунларига кўра улгуржи савдо бўлиб, савдодан ташқари ишлаб чиқариш билан ҳам шуғулланилган. Айни пайтда биз кўчмас мулк объектини харид қилдик ҳамда шартнома бўйича четдан келтирилган, ишлаб чиқарилган муддати уч йилдан ошмаган, ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш учун мўлжалл...

    Муассис таркибдан чиқиб кетаётганда расмийлаштириладиган ҳужжатлар

    Тушунтириш берсангиз, масъулияти чекланган жамият таркибидан муассислардан бири чиқиб кетаётганда қандай ҳужжатлар расмийлаштирилади? Муассис ўз улушини (бинонинг қисмини) номинал қиймати бўйича, яъни муассислар таркибига кирган суммага сотмоқда. Ушбу ҳужжат қаерда ва қандай расмийлаштирилади?...

    Илгари устав фондига киритилган ускунани сотмоқчимиз

    Масъулияти чекланган жамият шаклидаги корхонамизнинг устав фондига улуш сифатида ускуна киритилган. Айтингчи, биз уни сотишимиз мумкинми? Ушбу ҳолат устав фондининг камайишига олиб келмайдими?...

    Ходим бир ойдан сўнг ишдан бўшатилди...

    Корхонамизда ходим ноябрь ойида узрсиз сабабга кўра бир неча кун ишга чиқмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси 3-бандига мувофиқ ишдан бўшатилди. У судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ўзининг прогулдан сўнг орадан бир ой ўтганидан кейин ишдан бўшатилганлигини айтиб, ишга қайта тикланишни талаб қилмоқда. Айти...

    Якка тартибдаги тадбиркорларга қандай имтиёзлар берилган?

    Ҳар қандай мамлакат иқтисодиёти ривожланишининг даражаси бу ерда тадбиркорликнинг қай даражада тараққий этганлигидан далолат бериб туради. Айни пайтда иқтисодиётнинг жадал суръатлар билан ривожланиши унинг таркибидаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари улушининг кўпайиб бориши билан белгиланса, шу соҳа улушининг кундан-кунга ортиб бор...

    Қайта баҳолашни ҳар йили ўтказган афзалми ёки уч йилда бир маротабами?

    Кичик корхонамиз балансида 14,6 миллиард сўмлик асосий воситалар ҳисобда туради. Тайёр маҳсулот таннархида катта улушни асосий воситалар амортизацияси эгаллайди. Агар асосий воситаларни қайта баҳолаш уч йилда бир марта ўтказилса, таннарх нотўғри шаклланади, шунингдек, уни уч йиллик коэффициентларни қўллаган ҳолда ўтказиш ҳам анчайин мураккаб иш. Ай...

    Солиқ таътиллари кимларга қандай тартибда берилади?

    Айтингчи, янги ташкил этилган корхоналар учун "солиқ таътиллари" тушунчаси нималарни англатади? Мен ўзимнинг хусусий кичик корхонамни ташкил этсам, бир йил муддат давомида солиқ тўламаслигим ва ҳисобот топширмаслигим мумкинми ёки улар фақат оборот бўлмаган даврда тақдим этилмайдими?...

    Эгалик қилиш ҳуқуқи – кадастр ҳужжатлари асосида

    Компаниямиз муассислари таркибига кирган янги муассис – юридик шахс томонидан нотурар жой улуш сифатида киритилди. Кадастр органларига нотурар жойни компаниямиз номига расмийлаштириш учун ҳужжатлар топширилди. Айтингчи, биз қайси вақтдан бош­лаб расмий равишда ушбу нотурар жойнинг эгалари ҳисобланамиз: компания уставига киритилган ўзгартиришлар рўй...

    Пенсионерларга имтиёз солиқ ставкасига эмас, майдонга нисбатан берилади

    Яқин кунларда пенсияга чиқдим, вилоят марказидаги хусусий уйда яшайман. Уйнинг майдони 230 кв.метрни ташкил этади. "Солиқ Инфо" газетасининг аввалги сонларидан бирида эълон қилинганидек, пенсионерлар 60 кв.метр майдон учун мол-мулк солиғидан озод бўлиб, ушбу ҳолатда майдондан келиб чиққан ҳолда солиқнинг табақалаштирилган ставкалари қўлланилар экан...

    Ижара учун ҳақ тўланади

    Масъулияти чекланган жамият офис (нотурар жой)ни жисмоний шахсдан бепул, яъни ҳақ тўламасдан ижарага олмоқда. Айтингчи, ушбу шартномани қандай тўғри расмийлаштириш мумкин? Ижарага берувчи (жисмоний шахс) ва ижарачи (масъулияти чекланган жамият)да мазкур ҳолатда солиқ мажбуриятлари юзага келадими?...

    Футбол майдони ижарага олинганда даромад юзага келадими ёки харажатми?

    Ташкилотимиз раҳбари ходимларнинг спорт билан шуғулланишлари ва жамоада руҳиятни кўтариш мақсадида ҳафтада бир марта улар учун футбол майдони ва боулинг майдончасини ижарага олиб, ижара ҳақини корпоратив карточка орқали тўлайди. Айтингчи, ушбу харажатлар қандай ҳисобга олинади ва қаерга олиб борилади? Бунда қандайдир қўшимча буйруқ чиқариш керакми...

    Чакана савдо фаолиятига солиқ солиш

    Мен озиқ-овқат дўкони очиб, чакана савдо фаолияти билан шуғулланмоқчиман. Тушунтириш берсангиз, ушбу фаолият билан якка тартибдаги тадбиркор сифатида ёки юридик шахс ташкил этган ҳолда шуғуллансам, солиқ қандай тартибда ва қанча миқдорда тўланади?...

    Нафақани қаердан олиш керак?

    Мен бюджет ташкилотида ишлайман. Ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан сўнг ташкилотнинг бухгалтерия бўлимига болани икки ёшга тўлгунгача парвариш қилиш бўйича ҳар ойлик нафақа тайинлаш юзасидан мурожаат қилдим. Менга ушбу масала бўйича рад жавоби беришди. Маҳалла қўмитасида ҳам ҳеч қандай натижага эришмадим. Айтингчи, мен мазкур нафақани қаерд...

    Солиқ қайта ҳисобланади

    Мен 2014 йилнинг сентябрь ойида пенсияга чиқдим, лекин юқоридаги маълумот ҳақида хабардор бўлмаганлигим сабабли ушбу имтиёздан фойдаланмадим. Айтингчи, пенсионерга мазкур ҳолатда мол-мулк солиғи қайта ҳисоблаб берилиши мумкинми? Мумкин бўлса, неча йилгача қайта ҳисоблаб берилади?...

    Тегишли ҳужжат асосида берилади

    Республикамизда фуқароларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича имтиёзлар қайси ҳужжатлар асосида тақдим этилади? Давлат солиқ хизмати органлари жисмоний шахсларга мол-мулк солиғи бўйича тақдим этиладиган имтиёзлар тўғрисидаги маълумотларга қандай тартибда эга бўлади? Шу ҳақда тушунтириш берсангиз....

    Ўриндошлик ва ихтиёрий ШЖБПҲ

    Мен пенсионерман. Иккита корхонада ишлайман. Иш ҳақимнинг 80 фоизини фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига (ШЖБПҲ) ихтиёрий равишда ўтказиш тўғрисида ариза ёздим. Мен ўриндошлик асосида ишлаётган корхона бухгалтерининг айтишича, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш мумкин эмас экан. Айтинг...

    Имтиёз бошқа даромадга нисбатан қўлланиладими?

    Ишлаб чиқариш корхонаси (ягона солиқ тўлови тўловчиси) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 28 январдаги ПҚ-1050-сонли қарорида белгиланган имтиёздан фойдаланади. 2016 йилнинг IV чорагида биз бошқа даромадга – ишлаб чиқаришдан тушган тушумдан ортган сумма қийматига текинга олинган мол-мулкка эга бўлдик. Бунда ўсиб борувчи якунга, яъни 20...

    Ягона солиқ тўлови солиш объекти ҳисобланмайди

    Ташкилотимиз ҳисоб рақамига йўл-транспорт ҳодисаси муносабати билан автосуғурта тўлови келиб тушди. Тушунтириш берсангиз, ушбу суғурта суммаси корхона даромадларига олиб бориладими ва унга ягона солиқ тўлови солинадими? Умуман ушбу ҳолатда бухгалтерия ёзувлари қандай ёзилади?...

    Бўнак тўловининг муддати ўтганми?

    Масъулияти чекланган жамиятимиз етказиб берувчига (Ўзбекистон Республикаси резиденти) товар учун 100 фоиз миқдорида бўнак тўловини ўтказиб берди. Орадан уч ойдан кўп вақт ўтди, лекин товар ҳали ҳам етказиб берилмади. Айтингчи, биз ушбу ҳолатни муддати ўтган дебиторлик қарздорлиги сифатида акс эттиришимиз керакми? Ушбу маблағни қандай қайтариш мумки...

    Субпудрат суммаси чегирилган ҳолда ҳисобланади

    Масъулияти чекланган жамият шаклидаги кичик қурилиш корхонасида бухгалтер лавозимида ишлайман. Жамиятимиз ички хўжалик йўлларини қуриш билан шуғулланади. Буюртмачи билан йўл қурилишига доир пудрат шартномасини туздик ва ҳисоблаб ўтказилган маблағ ҳисобидан ушбу ишларни бажардик. Хусусан, 150 000 000 сўмлик ишлар бажариб, ҳисобварақ-фактура (Ф-2, Ф-...

    Янги барпо этилган боғ учун имтиёз уч йил муддатга берилади

    Умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлган корхонамизга 2016 йилнинг август ойида туман ҳокими қарори билан узумзор барпо этиш учун ер участкаси ажратиб берилди. Ушбу майдон учун ер солиғини 2016 йилнинг сентябрь ойидан буён тўлаб келмоқдамиз. Шу йилнинг ноябрь ойида биз ток кўчатларини экиб, баҳор мавсумида узумзор қатор ораларида сабзавот ва полиз...

    Штатлар жадвалида лавозим мавжуд эмас

    Ташкилотнинг штатлар жадвалида "архивариус" лавозими назарда тутилмаган. Шунинг учун техник ходим зиммасига иш ҳақига устама белгиланган ҳолда архивариус вазифаси юкланган. Мазкур ҳолатда техник ходимнинг иш ҳақига устама белгиланганлиги қанчалик қонуний эканлиги юзасидан тушунтириш берсангиз....

    Фоизсиз қарз бериш мумкинми?

    Айтингчи, юридик шахс бошқа юридик шахсга молиявий фоизсиз қарз бериши мумкинми?...

    ЖШОДС бўйича имтиёз мавжудми?

    Йил давомида, яъни 12 ой мобайнида икки ёки ундан ортиқ турар жой сотилганда солиқ солинадиган базани аниқлаш юзасидан тушунтириш берсангиз. Ҳудудий давлат солиқ инспекцияси томонидан ҳар икки битим суммаси қўшилиб, имтиёз қўлланмаяпти....

    Тўлиқ амортизация қилинган асосий воситаларни қайта баҳолаш

    Айтингчи, тўлиқ амортизация қилинган, бироқ ишлатиб келинаётган асосий воситаларни қайта баҳолаш керакми?...

    Бир ойлик ҳарбий хизматда бўлинганда иш ҳақи сақланади

    Ходимимиз бир ой муддатга ҳарбий хизматга чақирилди. Айтингчи, ушбу ходим учун иш ҳақини сақламаган ҳолда меҳнат таътилини расмийлаштириб беришимиз керакми ёки бу давр учун иш ҳақи ҳисобланадими? Ҳисоблаш керак бўлса, қандай миқдорда ҳисобланади? Меҳнат дафтарчасига бу ҳақдаги тегишли ёзувни киритиш керакми?...

    Солиқ ўз вақтида тўланмаганда

    Ягона солиқ тўлови тўловчиси бўлган корхонамизда 2016 йилда ташкилот раҳбари ва мен, яъни бош бухгалтер раҳбарнинг айби билан солиқ ўз вақтида тўланмаганлиги учун жаримага тортилдик. Айни пайтда режали солиқ текширувига тайёрланиш вақтида аввалги даврларни таҳлил қилаётганимда 2013 йилда ҳам (мен бу даврда ишламаганман) солиқларни тўлаш муддатлари ...

    Шахсий автомобилдан корхона эҳтиёжлари учун фойдаланилганда

    Ташкилотимиз ходимлардан бирининг автомобилидан хизмат транспорти сифатида фойдаланади. Ушбу ҳолатни қандай тўғри расмийлаштириш юзасидан тушунтириш берсангиз. Бунда ходимга шахсий автомобилидан фойдаланганлик учун компенсация тўлаш керакми ёки ижара шартномасини тузиш зарурми? Умуман, бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?...

    Корхонанинг янги йил совғалари

    Корхона ҳисобидан ходимларимиз учун янги йил совғалари сотиб олинди. Айтингчи, уларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг суғурта бадаллари солинадими? Мазкур операцияни бухгалтерия ёзувларида қандай акс эттириш мумкин?...

    Муассис чиқиб кетаётганда ҳужжатлар тўплами

    Муассислардан бири жамият таркибидан чиқиб кетаётганда қандай ҳужжатлар расмийлаштирилади? Муассис ўз улушини (бинонинг қисмини) номинал қиймати бўйича, яъни муассислар таркибига кирган сумма эвазига сотмоқчи. Айтингчи, мазкур ҳужжат қаерда ва қандай расмийлаштирилади?...

    Тўлов манбаида солиқ 6 фоизлик ставка бўйича солинадими ёки 20 фоизлик ставка бўйичами?

    Ташкилотимиз Ўзбекистон Республикаси норезиденти ҳисоб­ланади. Биз мижозлар (Ўзбекистон Республикаси резидентлари)га Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва республика ҳудудидан ташқарида ўз маблағларимиз ҳисобидан транспорт-экспедиторлик хизматларини кўрсатамиз. Хизматлар кўрсатилгандан сўнг, ҳисобварақ-фактурани тақдим этамиз. Унда хизматлар ҳақини в...

    Хато аниқланганда баланс қайта топшириладими?

    Аудиторлик текшируви вақтида фойда солиғи ҳисоб-китобида солиқ суммаси кам ҳисобланганлиги билан боғлиқ хато аниқланди. 2014-2015 йиллар учун фойда солиғи бўйича аниқлаштирилган ҳисоб-китоб тайёрлаяпмиз. Айтингчи, бундан аввалги йиллар учун ҳам балансларни қайта топшириш керакми ёки 2016 йилдаги фойдага киритилган тузатиш етарлими?...

    Сафар учун нормадан ортиқча тўланган ҳақ солиқ солиш объектидир

    Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 171-моддаси иккинчи қисми 7-бандига мувофиқ, қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида хизмат сафарида бўлинган вақт учун тўланадиган кундалик харажатларга (суткалик пуллар) жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди, деб кўрсатилган. Корхонамиз томонидан ходимларга вилоят марказларига бор...

    Майдон йилнинг III чорагида ўзгарганда

    Корхонамизнинг асосий фаолият тури ишлаб чиқариш ҳисобланади. Биз ягона солиқ тўлови тўловчисимиз ва тегишлича, ер солиғининг уч карра миқдоридаги суммасини ҳисобга олган ҳолда ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисоблаймиз. 2016 йилнинг III чорагидан бошлаб тегишли ер участкасининг майдони катталашди. Айтингчи, 2016 йил учун Ягона солиқ тўло...

    III гуруҳ ногирони учун иш вақтини қисқартириш

    Мен III гуруҳ ногирониман. Яқин кунларда ишга жойлашдим. Айтингчи, иш ҳақи миқдори камаймаган ҳолда қисқартирилган иш кунида ишлаш ҳуқуқига эгаманми?...

    Веб-сайтга жойлаштирилган реклама тўлов объекти ҳисобланади

    Ягона солиқ тўлови тўловчиси бўлган масъулияти чекланган жамиятимиз аҳолига хизмат кўрсатади. Корхона шахсий веб-сайтига эга. Айни пайтгача сайт ҳеч қандай даромад келтирмаган. Веб-сайтимиз саҳифаларида бизга келгусида даромад келтирадиган реклама баннерларини жойлаштирмоқчимиз. Шу муносабат билан тушунтириш берсангиз, фаолиятимиз қайси фаолият тур...

    Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси таътил ҳисоб-китобига киритилмайди

    Тушунтириш берсангиз, ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлиш вақти асосий йиллик таътил олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига қўшиладими? Шунингдек, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси меҳнат таътили пулини тўлаш учун ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоб-китобига киритиладими?...

    Берилган қарз даромад эмас

    Фирма ходимига 1 йил муддатга 1 000 000 сўм миқдорида фоизсиз молиявий қарз берди. Айтингчи, ушбу операцияни ЖШОДС бўйича солиқ ҳисоботида акс эттириш керакми? Керак бўлса, ушбу маълумотни Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларнинг ...

    Касаллик варақаси учун ортиқча тўланган бўлса...

    Яқин кунларда ходимга (иш стажи 20 йилдан кўп) касаллик варақаси учун ўртача иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида тўлов тўладик. Раҳбар ортиқча тўланган тўловни қайтармоқчи эмас. Айтингчи, мен бундай ҳолатда бухгалтер сифатида нималарни амалга оширишим мумкин?...

    Моддий ёрдам суммалари ягона ижтимоий тўловга тортиладими?

    Корхона ходимига ўзи яшаётган уйни таъмирлаш учун моддий ёрдам кўрсатмоқчи. Мазкур моддий ёрдам суммаси ягона ижтимоий тўловга тортиладими? Шу ҳақда тушунтириш берсангиз....

    Ер участкаси шаҳар ҳудудига киритилса

    Қишлоқ ҳудудида яшаймиз. Туман ҳокимининг қарорига мувофиқ деҳқон хўжалигини юритиш учун ажратилган 0,12 гектарлик ер участкасига эгамиз. Ўтган йили биз яшаб турган аҳоли яшаш пункти шаҳар ҳудудига киритилди. Шу муносабат билан тушунтириш берсангиз, шаҳар ҳудудида томорқа участкаси майдони 0,06 гектардан ошиб кетмаслиги кераклигидан келиб чиққан ҳо...

    Қарздан воз кечиш мумкинми?

    Корхонамиз қарз шартномаси асосида бошқа юридик шахсга қарз берди. Муайян сабабларга кўра, ушбу қарзни қайтарилмайдиган қарз шаклига, яъни текин молиявий ёрдамга ўзгартирмоқчимиз. Айтингчи, ушбу ҳолатни қандай тўғри расмийлаштириш мумкин? Биз мазкур ҳолатда қўшимча битим тузишимиз керакми?...

    ЖШОДС энг юқори ставка бўйича ушлаб қолинади

    Жорий йилнинг II чорагида биз корхонамизга янги ходимни ишга қабул қилдик. Ушбу ходим аввалги иш жойидан унга жорий йилда тўланган даромад ҳамда ЖШОДСнинг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотномани тақдим этмаганлиги муносабати билан унинг даромадига энг юқори ставка бўйича солиқ солинди. Бунда биз жорий йилнинг II чораги учун Ҳисобланган ...

    Талаба ишлаши мумкинми?

    Тушунтириш берсангиз, корхона талабани ишга қабул қилиши мумкинми? Мумкин бўлса, талаба билан меҳнат шартномасини тузиш ҳамда унга меҳнат дафтарчасини очиш керакми?...

    ЯСТ бўйича имтиёзни ўсиб борувчи якунни ҳисобга олган ҳолда қўлланг

    Тушунтириш берсангиз, косметика маҳсулотини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ягона солиқ тўлови тўловчиси бўлган корхона солиқ солиш бўйича имтиёзларга эгами?...

    Архив маълумотномаси қандай кўринишга эга бўлади?

    Айтингчи, пенсияга чиқаётганда Пенсия жамғармасига тақдим этиладиган архив маълумотномаси қандай шаклда бўлиши керак?...

    Имтиёз фақат ягона солиқ тўловини тўлашда қўлланилади

    Масъулияти чекланган жамиятимиз наслчилик маҳсулоти яъни, ипак қурти уруғи билан шуғулланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сонли қарорига асосан барча солиқлар ва мақсадли давлат жамғармаларига ажратмалар тўлашдан 2016 йилнинг 1 январидан 2021 йилнинг 1 январигача озод этилган. Сиздан шул...

    Ижара фаолияти билан шуғулланганда қандай тартибда давлат рўйхатидан ўтилади?

    Сиздан қуйидаги саволлар юзасидан тушунтириш беришингизни сўраймиз. 1) Келинлар куйлагини ижарага бериш фаолиятини йўлга қўймоқчи эдим. Буни амалга ошириш учун қандай тартибда давлат рўйхатидан ўтганим маъқул, яъни якка тартибдаги тадбиркор сифатидами, хусусий корхона ёки масъулияти чекланган жамияти сифатидами? 2) Келинлар кўйлагини ижарага ...

    Ижарадан ЖШОДС ҳар ойда тўланади

    Жисмоний шахс квартирани бошқа жисмоний шахсга ижарага бермоқда. Айтингчи, ушбу даромадни қайси муддатда декларациялаб, солиқ тўлаш керак? Солиқни ҳар ойда тўлаш керакми ёки йил якуни бўйича жами сумма билан тўлаш ҳам мумкинми?...

    Директор ишдан бўшаган бўлса...

    Масъулияти чекланган жамиятимиз айни пайтда бошқа масъулияти чекланган жамият билан бирлаштирилмоқда. Бош директоримиз 2016 йилнинг 30 май куни ишдан бўшаш учун ариза ёзди. Бироқ, муассис унинг аризасига шу куннинг ўзида имзо қўйганлигидан қатъи назар, у иккита жамиятни бирлаштириш бўйи­ча ҳужжатларни расмийлаштирилаётган жараёнда, яъни айни пайт­г...

    Озиқ-овқат бўйича ҚҚС ҳисоб-китоби

    Қурилиш билан шуғулланувчи корхонамиз ўз ходимлари, субпудрат ташкилоти ходимлари ҳамда махсус контингентдаги (жалб этилган) ходимларни озиқ-овқат билан таъминлайди. Ҳар ойда озиқ-овқат бўйича ҳисоб-китобни қуйидаги тартибда амалга оширамиз: - ўз ходимларимиз учун озиқ-овқат бепул берилади (ходимнинг даромадига олиб борилади); - субпудрат таш...

    Чет эллик фуқаролар суғурта бадалларини тўлайдими?

    Фирмамизда чет эллик фуқаролар ишлайди. Айтингчи, улардан суғурта бадаллари ва ШЖБПҲга ажратмаларни ушлаб қолиш керакми?...

    Автомобиль компенсация суммаси ҳисобидан таъмирланганда

    Ташкилот ходимнинг автомобилидан хизмат мақсадларида фойдаланиб, унга компенсация тўловларини тўлайди. Айни пайтда автомобилни мукаммал таъмирлаш лозим. Айтингчи, ташкилот автомобилдан фойдаланганлик учун компенсация суммаси ҳисобидан автомобилни таъмирлаш харажатларини тўлаб бериши мумкинми? Мумкин бўлса, бунинг учун қандай солиқлар тўланади?...

    Уйдаги сартарошлик фаолияти учун қандай солиқ тўловлари тўланади?

    Ўз уйимда якка тадбиркор сифатида сартарошлик фаолиятини амалга оширсам уй-жой учун тўланадиган мол-мулк ва ер солиқлари кўпроқ тўланадими? Умуман шундай тартибда фаолият юритсам қандай солиқ тўловлари тўланади?...

    Муассис ҳиссаси ёки совғасини қандай баҳолаш мумкин?

    Тушунтириш берсангиз, муассис ўз корхонасига ҳадя қиладиган ёки устав капиталига топширадиган воситаларини (телевизор, мебель ва бошқалар) ўзи баҳолаши мумкинми? Ёки бу ишлар бошқа шахс томонидан амалга оширилиши керакми?...

    Тўлов манбаидаги – дивидендлар ва фоизлар

    Масъулияти чекланган жамият муассисларининг (иштирокчилари) умумий йиғилиши баённомасига мувофиқ, жорий йилнинг II чорагида муассисларга (юридик шахсларга – Ўзбекистон Республикаси резидентларига) 20 000 000 сўм миқдорида дивиденд ҳисобланди. Шунингдек, йилнинг II чорагида дивидендлар суммасига 2 000 000 сўм миқдорда 10 фоиз солиқ ҳисобланди. "Соли...

    Битирувчилар сони умумий ходимлар сонидан чегириладими?

    Корхонамиз кичик корхона ҳисоб­ланади. Коллеж битирувчиларини фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ишга қабул қилмоқчимиз. Айтингчи, уларни коллеж битирувчилари сифатида умумий ходимлар сонидан чегириш мумкинми?...

    Корпоратив карта орқали амалга ошириладиган нақд пулсиз ҳисоб-китобга тегишли

    Корхонамизда хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган товарларни сотиб олиш учун корпоратив пластик картаси мавжуд. Яқин кунларда савдо корхоналарининг бирида бизга товарларни корпоратив пластик карта орқали реализация қилишни рад этишди. Тушунтириш берсангиз, товарни корпоратив пластик карта бўйича сотишни рад этган савдо корхонасининг ҳаракатлари...

    Муассисни директор сифатида расмийлаштирамиз

    Янги фирмани – масъулияти чекланган жамиятни битта муассис иштирокида ташкил этдик. Муассис директор вазифасини ўзи бажармоқда. Шу муносабат билан тушунтириш берсангиз, меҳнат шартномаларини директор номидан тузиш керакми? Бу ҳолатда директор ким билан шартнома тузади?...

    Суд харажатлари бухгалтерия ҳисобида

    Тушунтириш берсангиз, суд харажатларини, яъни судга даъво аризаси билан мурожаат этганда давлат божини тўлаш бўйича харажатлар ва почта харажатларини бухгалтерия ҳисобида қандай тўғри акс эттириш керак?...

    Қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисобот шаклига киритилган ўзгартиришлар ҳақида

    Тушунтириш берсангиз, 2016 йилда қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобига айрим тўловчилар учун қандай ўзгартиришлар киритилди?...

    Мақсадли солиқ имтиёзи ҳақида

    Кичик корхона гўшт маҳсулотларини (колбаса ва сосискалар) ишлаб чиқариш билан шуғулланади ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 26 январдаги ПҚ-1047-сонли қарорига мувофиқ, бўшайдиган маблағлар ишлаб чиқариш корхоналарини техникавий қайта жиҳозлаш ва модернизациялашга, шунингдек, хом ашё базасини ривожлантиришга мақсадли тарзда йўналти...

    Солиқ энг юқори ставка бўйича тўланади

    Якка тартибдаги тадбиркор ўз фаолиятини маиший хизматлар соҳасида берилган патентга кўра амалга оширмоқда. Бухоро шаҳрида рўйхатдан ўтган тадбиркор ўз фаолиятини Бухоро вилоятида олиб боради. Тушунтириш берсангиз, ушбу ҳолатда қатъий белгиланган солиқни шаҳар учун белгиланган ставка бўйи­ча тўлаш керакми ёки туман учун белгиланган ставка бўйичами?...

    Алимент почта орқали тўланганда

    Корхонамиз бухгалтерия бўлими алиментни (25 фоиз) тўлов топшириқномаси бўйича почта бўлими орқали ҳисоблаб ўтказади. Почта бўлими эса алиментни алимент олувчига почта йиғимини чегирган ҳолда тўлаб беради. Айтингчи, ушбу ҳолат қонунга зид эмасми?...

    Фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун компенсация

    Корхонамиз директори ишдан бўшамоқчи. У 2005 йилдан буён меҳнат таътилига чиқмаган. Айтингчи, фойдаланилмаган меҳнат таътили бўйича даъво муддати мавжудми? Ёки у ишдан бўшаганда барча фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун компенсация тўлаб беришимиз керакми?...

    Солиқ имтиёзлари қандай ҳолатларда татбиқ этилмайди?

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 29 январдаги "Уй-жой фондини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ишларини кенгайтиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1051-сонли қарори талаблари асосида ихтисос­лаштирилган таъмирлаш-қурилиш масъулияти чекланган жа...

    Фирма лицензияга асосан тиббий техника ва ускуналарни улгуржи сотиши мумкинми?

    Фирма Фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензиясига асосан тиббий техника ва тиббий ускуналарни улгуржи сотиши мумкинми? Лицензия "МЧЖга тайёр дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи сотиш рухсат этилади" деб берилган....

    Суғурта маблағи олинганда

    Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ташкилотимиз ҳисоб рақамига "Kapital Sug'urta" АЖдан суғурта пул маблағи келиб тушди. Шу муносабат билан қуйида келтирилган саволлар юзасидан тушунтириш берсангиз:...

    Фоизсиз қарзга солиқ солиш

    ...

    ЯИТ бўйича ҳисоботда моддий ёрдам қандай акс эттирилади?

    Тушунтириш берсангиз, даволаниш учун берилган моддий ёрдамни 2016 йилги Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобида қандай акс эттириш мумкин? Ушбу ҳисоб-китобда фақат меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларни (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 172-моддаси) кўрсатиш керак эмас...

    Сўнгги 10 йиллик иш ҳақи тўғрисидаги маълумот етарли эмасми?

    Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонунига асосан, ёшга доир пенсияга чиқишда эркаклар 60 ёшга етган бўлиб, камида 25 йил иш стажига эга бўлиши ва пенсияни ҳисоблаш учун охирги 10 йилликнинг исталган 5 йили ҳисобга олиниши қайд этилган....

    Ишдан бўшаш кунини эски иш жойида ишлаб бериш лозим

    Корхонанинг бухгалтерия бўлимига ходимни 2016 йилнинг 4 январидан бошлаб ишдан бўшатиш тўғрисида буйруқ берилди, шундай ёзув меҳнат дафтарчасида ҳам қайд этилди. Айтингчи, мазкур ҳолатда унинг учун 4 январь иш куни ҳисобланадими? Ходимга шу куни учун иш ҳақи ҳисобланадими? Маълумки, ходим шу кундан бошлаб (2016 йилнинг 4 январида) бошқа ишга жойлаш...

    Таътилдаги ходим ариза ёзиши шартми?

    Иш юритувчи котиб лавозимида ишлаб келаётган ходим 2014 йилнинг январь ойида ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқди. Ходимнинг фарзанди 2016 йилнинг январь ойида икки ёшга тўлганлиги муносабати билан у ўз ҳисобидан болани уч ёшга тўлгунгача парвариш қилиш бўйича таътилга чиқиш учун ариза ёзиб беришини талаб этдик. У эса келмади ва ариза ёзиб бермади...

    Кимлар қўшилган қиймат солиғидан озод этилади?

    Ташкилотимиз Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши дастури бўйича қурилаётган объект қўйилган тендер савдоси ғолиби бўлди....

    Ер солиғининг уч карра миқдоридаги суммаси қандай ҳисоблаб чиқарилади?

    Кичик корхонамиз ягона солиқ тўлови тўловчиси ҳисобланади. Корхонамиз балансида темир йўллар мавжуд, уларнинг паспорти ҳам бор. Кадастр ҳужжатларида фақат корхона ҳудудида ўтган темир йўллар кўрсатилган, ҳудуддан ташқарида у ҳисобга олинмайди. Тушунтириш берсангиз, 2016 йилги ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби учун ер солиғининг уч карра миқдоридаги с...

    Иш вақти қисқарганда ойлик иш ҳақи

    Ишлаб чиқариш корхонасида бир йил муддатга иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш белгиланган. Корхонада 2015 йилнинг 1 сентябридан бошлаб 31 декабрига қадар маҳсулот ишлаб чиқаришнинг қисқартирилиши эълон қилинди. Корхона ходимларининг ойлик иш вақти давомийлиги илгари тасдиқланган иш жадвалидаги иш вақтига нисбатан 50 соатга қисқартирилади. Айтингчи, ҳар...

    Устав фондини товар билан тўлдириш

    Хусусий корхонамиз ягона солиқ тўлови тўловчиси ҳисобланади, улгуржи савдони амалга ошириш учун лицензияга эга, қурилиш ва хўжалик материаллари улгуржи-чакана савдосини амалга оширади. Тушунтириш берсангиз, корхона раҳбари, яъни муассиси корхонанинг устав фондини тўлдириш мақсадида пул ўтказиш йўли билан сотиб олинадиган товарлардан ташқари бозорда...

    Ташиш учун лицензия ва лицензия карточкаси

    Бир дона автомашинага эга транспорт ташкилотимизда юк ташиш учун лицензия мавжуд. Биз катта ҳажмдаги иш бажариш учун шартнома туздик ва юк ташиш ишларининг бир қисмини бошқа транспорт ташкилотига субпуд­рат асосида топширдик. Айтингчи, ташкилотимиз бошқа транспорт ташкилотининг автомобили ва экипажини субпудрат тартибида ёллаши мумкинми? Агар му...

    II гуруҳ ногиронларига мол-мулк солиғидан имтиёз қўлланилади

    Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-359-сонли Қонуни билан Солиқ кодексининг 275-моддасига 2014 йилнинг 1 апрелидан бошлаб ўзгартиришлар киритилиб, I ва II гуруҳ ногиронларига қонун ҳужжатларида белгиланган солиқ солинмайдиган майдон (60 кв.метр) ўлчами доирасида мол-мулк солиғидан имтиёз қўлланилиши белгилаб қўйилган....

    Якуний тўлов суммаси даромад солиғига тортиладими?

    2015 йилнинг апрель ойида қишлоқ жойларида қурилаётган намунавий уй-жойлардан бирини олдим. Уйнинг нархи 177,7 млн.сўм миқдорида белгиланган. Шундан 25 фоиз миқдоридаги (44,4 млн.сўм) бошланғич бадал суммаси ишлаб турган корхонам томонидан тўлаб берилди. 118,4 млн.сўм миқдорида "Ипотека банк" АТИБдан кредит расмийлаштирилган, қолган 14,9 млн.сўм ми...

    Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ҳужжатларни юритиш нима учун зарур?

    Яқин кунларда кадрлар бўлими ходими лавозимига ишга жойлашиб, корхонада меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ҳужжатлар мавжуд эмаслигини аниқладим. Айтингчи, корхонада меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қандай ҳужжатлар юритилиши шарт?...

    Воситачилик шартномаси бўйича олинган даромадга 33 фоизлик ставка бўйича солиқ солинади

    Ишлаб чиқариш корхонамиз темир-бетон плиталарини ишлаб чиқарувчи бошқа корхона билан ҳамкорликда воситачи сифатида иштирок этмоқда. Айтингчи, ушбу даромадга ягона солиқ тўловининг 5 фоизлик ставкаси бўйича солиқ солинадими ёки 6 фоизлик ставкаси бўйичами?...

    Таъмирловчи қандай ҳужжатларга эга бўлиши лозим?

    Корхонамизга электр таъмирловчини ишга қабул қилдик. Айтингчи, уни ишга олиш учун умумбелгиланган тартибда қабул қилинадиган ҳужжатлардан ташқари, бошқа қўшимча ҳужжатлар ҳам талаб этиладими?...

    Инвестицияга йўналтирилган маблағларни қоплаш ҳақида

    Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 356-моддасига кўра, ягона солиқ тўлови солинадиган базасидан янги технологик ускунани сотиб олиш учун йўналтириладиган маблағлар суммаси солиқ солинадиган базадан 25 фоиз миқдорида чегирилади. Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби 5-иловаси (бошқа иловалардан фарқли равишда) ҳисобот даврларига бўлинган ва ўсиб бо...

    0,25 фоиз миқдоридаги тўловни ким ва нима учун тўлайди?

    0,25 фоиз миқдоридаги тўловни ким ва нима учун тўлайди?...

    Аввалги йилларда олинган даромадни ҳисоботда қандай акс эттириш мумкин?

    Фойда солиғини тўловчи корхона томонидан жорий даврда аввалги йилларда олинган даромад мавжудлиги аниқланди. Айтингчи, аввалги давр учун солиқ ҳисоботини қайта топшириш керакми ёки ушбу даромадни жорий ҳисобот даври учун солиқ ҳисоботида Солиқ кодексининг 132-моддасига кўра, бошқа даромадлар таркибида акс эттириш мумкинми?...

    Товар обороти солиқ солиш объекти ҳисобланади

    Корхона маҳсулот ишлаб чиқаришдан ташқари савдо фаолияти билан ҳам шуғулланади. Лекин у савдо корхонаси ҳисобланмайди ва умумбелгиланган солиқларни тўлайди. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига кўра, товар обороти савдо фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар учун давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларнинг солиқ солинадиган баз...

    Хўжалик ҳуқуқи билан боғлиқ масалалар ҳақида

    "EREPORT" дастурининг "Интерактив маслаҳатлар" бўлимига келиб тушган хўжалик ҳуқуқи билан боғлиқ кўплаб саволларга берилган тезкор жавобларни эълон қиламиз....

    Тез-тез бериладиган саволларга жавоблар

    ТОВАРЛАРНИ ВАҚТИНЧАЛИК ЧЕТГА ОЛИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ...

    Солиқни меросхўр тўлайди

    Вафот этган жисмоний шахснинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича солиқ мажбурияти суммаси мерос қилинган мол-мулк қийматидан ортиқ бўлган тақдирда, вафот этган жисмоний шахснинг солиқ ёки бошқа мажбурий тўловни тўлаш бўйича қарзининг қолган суммаси умидсиз қарз деб эътироф этилади....

    Пенсионернинг турар жойи майдони белгиланган меъёрдан ортиқ бўлса

    Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 272-моддасига мувофиқ, мулкида солиқ солинадиган мол-мулки бўлган жисмоний шахслар, шу жумладан чет эл фуқаролари, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, шунингдек юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликлари жисмоний ш...

    Автомобилнинг умумий харид суммасини қандай ҳисоблаб чиқариш мумкин?

    Фойдаланишда икки йил бўлган енгил автомобилни сотиб олмоқчиман. Тушунтириш берсангиз, автомобилни нотариусда номимга расмийлаштириш учун герб йиғими, нотариус хизматлари ва давлат божи учун қандай суммани тўлашим керак? Давлат рақамини олиш учун Республика йўл жамғармасига қанча (йиғим суммаси) тўланади?...

    Янги ташкил этилган корхоналар икки йиллик имтиёзга эга

    Масъулияти чекланган жамиятимиз 2014 йилнинг август ойида ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 269-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, янги ташкил этилган корхона сифатида юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан 2016 йилнинг 1 августига қадар озод этилган....

    Товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим қандай ҳисобланади?

    Ресторанга эгамиз. Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимни июль – октябрь ойлари учун 2 368 000 сўм (118 400 х 5 х 4 ой) миқдорида тўладик. 2015 йилнинг 1 сентябридан бошлаб республикамизда энг кам иш ҳақи миқдори 130 240 сўмни ташкил этади. Айтингчи, йиғимни энг кам иш ҳақи миқдори...

    Ерларни чиқиндилардан тозалаш уларни ўзлаштириш ҳисобланмайди

    ЕРЛАРНИНГ РЕКУЛЬТИВАЦИЯСИ, СОЛИҚ СТАВКАЛАРИ...

    Ижарадан олинган даромад ЯСТ Ҳисоб-китобида

    ...

    Корхона тугатилганда тўланадиган солиқлар тўғрисида

    ...

    Талаба ишлаши мумкинми?

    ...

    Ипотека кредити. Имтиёздан фойдаланамиз

    ...

    Ҳисобга ўтказишни бекор қилиш тўғрисида

    ...

    Олти кишидан иборат оила ер солиғи бўйича имтиёзга эгами?

    ...

    Кафолат хати – олдиндан тўлов эмас

    ...

    Бекор туриб қолинган вақт учун ҳақ тўлаш

    Ходимнинг айбисиз бекор туриб қолинган вақт учун ҳақ қандай тартибда тўланади? Бунда овқатланиш учун компенсация ҳисобга олинадими?...

    Ҳисоб сиёсати қачон тасдиқланади?

    Корхонада тўрт йил мобайнида ҳар йилнинг 2 январида буйруқ асосида корхонанинг ҳисоб сиёсатини тасдиқлаб келганмиз. Энди билишимизча, ҳисоб сиёсатини йил бошига қадар (масалан, 2015 йилги ҳисоб сиёсатини 2014 йилнинг якунида) тасдиқлаш керак экан. Бунда буйруқлар ўзгарса, буйруқларнинг тартиб рақамлари ва кетма-кетлиги ўзгаради. Айтингчи, агар ушбу...

    Бўнак тўловининг муддати ўтиб кетганда

    Масъулияти чекланган жамиятимиз маҳаллий корхонага товар учун 100 фоиз бўнак тўлови ўтказди. Уч ой ўтиб кетди, лекин товар етказиб берилмади. Айтингчи, бу ҳолатни муддати ўтиб кетган дебиторлик қарздорлиги сифатида акс эттириш керакми? Маблағни қандай қайтариш мумкин? Бунинг учун солиштириш далолатномаси етарлими?...

    Дивидендларни, жисмоний шахсга ижара ҳақи тўловини, хусусий корхона муассисига соф фойда берилишини ЖШОДС бўйича ҳисоботга киритиш мумкинми?

    Ҳа, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича ҳисоботга корхонангизда барча жисмоний шахслар олган барча даромадлари киритилади. .....

    Жисмоний шахслар (энг юқори ставка бўйича солиқ солинган совғалар олган муассислар, ижарачилар, харидорлар) олган даромадлари тўғрисидаги маълумотномани 30 январдан кечиктирмасдан тақдим этиш шартми?

    Ҳа, маълумотномани тақдим этиш шарт. Бу солиқ агентининг мажбуриятидир (Солиқ кодексининг 178-моддаси)......

    Ҳамкоримиз бўлган корхона бизнинг корхонага бир йил муддатга фоизсиз қарз берди. Биз қарзни қайтарганимиз ва бундан ҳеч қандай даромад олмаганлигимиз муносабати билан текширувчиларнинг ҳаракатлари тўғрими?

    Текширувчиларнинг ҳаракатлари тўғри. Мазкур ҳолатда сизда текинга олинган мулкий ҳуқуқ тарзидаги даромад юзага келади (Солиқ кодексининг 135-моддаси). ......

    ЯИТ бўйича электрон ҳисоботда касаллик варақаси бўйича имтиёзни топа олмаяпмиз. Эҳтимол, дастурингизда хато мавжуд.

    ЯИТ бўйича электрон ҳисоботда касаллик варақаси бўйича имтиёзни топа олмаяпмиз. Эҳтимол, дастурингизда хато мавжуд....

    Биз солиқни ўз вақтида тўламадик. Солиқни тўлаш учун маблағимиз бўлмади. Шунингдек, тўлов топшириқномасини 2-сонли картотекага жойлаштирмадик, чунки буни амалга ошириш мумкин эканлиги ҳақида бехабар эдик. Мазкур ҳолатда қандай жазо назарда тутилган?

    Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 175-моддасига мувофиқ фойда (даромад) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларнинг ҳисобини олиб бормаслик ёхуд бундай ҳисобни белгиланган тартибни бузган ҳолда олиб бориш, башарти бу ҳаракатлар тўланиши лозим бўлган солиқ......

    Ижтимоий суғуртага ажратмалар қайси даромадлардан олинади? Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси, моддий ёрдам ва совғаларга ЯИТ солинадими?

    Ижтимоий суғуртага ажратмалар фақат меҳнат учун ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан олинади: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 172-моддаси = 172-модда + 173-модда + 174-модда + 175-модда......

    Ҳисобот топширмаганлик учун қандай жарима назарда тутилган?

    Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 175-моддасига мувофиқ фойда (даромад) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларнинг ҳисобини олиб бормаслик ёхуд бундай ҳисобни белгиланган тартибни бузган ҳолда олиб бориш, башарти бу ҳаракатлар тўланиши лозим бўлган солиқ ёки......