ЗАМОНАВИЙ БУХГАЛТЕРНИНГ
ИШ ПОРТФЕЛИ

"EREPORT" дастури – электрон ҳисоботни
жўнатиш учун энг содда
ва қулай воситадир.

Юклаш Янгилашлар
Дастур йўриқномасини юклаш
RU UZ

Корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда бухгалтерлари диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 45-моддасига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, тадбиркорлик субъектлари 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб солиқ ҳисоботини телекоммуникация каналлари орқали электрон ҳужжат тарзида тақдим этади.

Солиқ, молиявий, статистика ҳисоботларини электрон кўринишда тақдим этиш соҳасидаги билим ва кўникмаларни ошириш, шунингдек жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўлов ҳисоб китоби бўйича ҳамда солиқ ҳисоботи шаклларига 2015 йилда киритилган ўзгартиришлар билан танишиб чиқиш мақсадида "EREPORT" лойиҳаси корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда бухгалерларини "WYNDHAM Tashkent" (собик "Dedeman") меҳмонхонасида жорий йилнинг 24 февраль куни бўлиб ўтадиган ўқув-таълим семинарига таклиф этади.

Семинарда қатнашиш учун буюртмалар (+998 71) 200-70- 90, телефон рақами, шунингдек seminar@ereport.uzэлектрон манзили орқали ҳамда www.ereport.uz  расмий сайтида қабул қилинади.

Ereport - замонавий бухгалтернинг иш портфелидир!