ЗАМОНАВИЙ БУХГАЛТЕРНИНГ
ИШ ПОРТФЕЛИ

"EREPORT" дастури – электрон ҳисоботни
жўнатиш учун энг содда
ва қулай воситадир.

Юклаш Янгилашлар
Дастур йўриқномасини юклаш
RU UZ

Ҳунармандга терминал керакми?

EREPORT дастурининг "Мутахассислар шарҳлари" бўлими

Ҳунармандга терминал керакми?

Корхонамиз сувенир маҳсулотларини (эсдалик совғаларини) ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Кўп ҳолларда юқоридаги хизматларни мижозларнинг турар жойида кўрсатамиз. Айтингчи, мижозлар учун хизмат кўрсатилганидан сўнг хизмат ҳақини жойида тўлаш қулай бўлганлиги муносабати билан, ушбу ҳолатда уларга касса чеки бериш юзасидан нималарни амалга ошириш мумкин?

Норматив ҳужжатларга мурожаат қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сонли қарори 1-иловаси билан Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган. Мазкур Низомнинг 2-бандига мувофиқ:

"Ўзбекистон Республикаси ҳудудида савдони амалга оширишда ва товарларни сотишда, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишда аҳоли билан пулли ҳисоб-китоблар барча хўжалик юритувчи субъектлар томонидан фис­кал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналари мажбурий тартибда қўлланган ҳолда амалга оширилади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган, ўз фаолиятининг хусусиятига кўра аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг айрим тоифалари бундан мустасно".

Терминаллар билан жиҳозлаш юзасидан ҳам ўхшаш норма мавжуд. Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда уларни  қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1986, 2009 йил 27 июль, кейинги ўринларда – 1986-сонли Низом) мувофиқ:

"Савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари – мулкчилик шаклларидан, сотув ҳаж­мидан, иншоотнинг ўлчамидан ва ҳоказолардан қатъи назар, товарлар сотиш ва хизматлар кўрсатишга мўлжалланган (мослаштирилган) жой ёки иншоотдир" (1986-сонли Низомнинг 1-бандидан).

"Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китобларни амалга оширувчи қуйидаги чакана савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида тўлов терминали мажбурий ўрнатилиши лозим*: ... аҳоли билан пуллик ҳисоб-китобларни амалга оширувчи бошқа хўжалик юритувчи субъектлар.

*) Назорат-касса машиналарини қўлламаган тарзда, қонунчиликка мувофиқ аҳоли билан пуллик ҳисоб-китобларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган объект­ларни истисно қилган ҳолда" (1986-сонли Низомнинг 2-банди).

Ушбу истисно қилинган объектларга қайси объектлар киради?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сонли қарори 3-иловаси билан Юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз фаолияти хусусиятига кўра аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган айрим тои­фалари рўйхати тасдиқланган. Мазкур Рўйхатнинг 3-бандида белгиланганидек, "турғун жойдан ташқаридаги маиший хизматлар, темирчилик, тунукачилик ишлари"ни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар назорат-касса машинасисиз, тегишлича, терминалсиз ишлаши мумкин.

 

 

Владимир ГИБЕЛЬ, "Савдоэлетроника" шўъба корхонаси бош директори ўринбосари