ЗАМОНАВИЙ БУХГАЛТЕРНИНГ
ИШ ПОРТФЕЛИ

"EREPORT" дастури – электрон ҳисоботни
жўнатиш учун энг содда
ва қулай воситадир.

Юклаш Янгилашлар
Дастур йўриқномасини юклаш
RU UZ

Корхона дивиденд ҳисобига автомобиль бермоқчи

EREPORT дастурининг "Мутахассислар шарҳлари" бўлими

Корхона дивиденд ҳисобига автомобиль бермоқчи

Корхонамиз муассислардан бири – жисмоний шахсга (ягона солиқ тўлови тўловчиси) дивидендлар тўлаш ҳисобига қолдиқ баланс қиймати бўйича бир ярим йил мобайнида фойдаланиб келинаётган автомобилни бермоқчи. Мазкур операциянинг бухгалтерия ҳисобида қандай тартибда акс эттирилиши юзасидан тушунтириш берсангиз. Бундай ҳолатда солиқ оқибатлари юзага келадими?

Корхона бухгалтери

 

АСОСИЙ ҚОИДАЛАРГА РИОЯ ЭТИБ

Аввало шуни эслатиб ўтамизки, жамият иштирокчиларининг йиғилиши баённомаси дивидендларни ҳисоблаш ва тўлаш учун асос ҳисобланади.

Жамиятнинг фойдасини жамият иштирокчилари ўртасида тақсимлаш Ўзбекистон Республикасининг "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Қонуни 25-моддасига мувофиқ амалга оширилади:

"Жамият йилнинг ҳар чорагида, ярим йилда бир марта ёки бир йилда бир марта ўзининг соф фойдасини жамият иштирокчилари ўртасида тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир. Жамиятнинг жамият иштирокчилари ўртасида тақсимланадиган фойдаси қисмини аниқлаш тўғрисидаги қарор жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.

Жамият фойдасининг унинг иштирокчилари ўртасида тақсимлаш учун мўлжалланган қисми уларнинг жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларига мутаносиб равишда тақсимланади".

Сиз муассисга дивиденд сифатида автомобилни топшираётганлигингиз муносабати билан шуни эслатиб ўтмоқчимизки, автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар нотариуслар томонидан нотариал тартибда тасдиқланиши керак. Мазкур норма Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси ҳамда Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 мартдаги 38-сонли қарорига илова) 3-бандида белгилаб қўйилган.

 

СОЛИҚ СОЛИШ

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 176-моддасига мувофиқ, жисмоний шахсларнинг дивидендлар тарзидаги даромадлари мулкий даромадлар таркибига киради ва (Солиқ кодексининг 184-моддасига мувофиқ) уларга тўлов манбаида солиқ солинади.

Тўлов манбаида солиқ солиш солиқ солинадиган база ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда солиқ агентлари томонидан амалга оширилади. Солиқ агентлари солиқ тўловчининг Солиқ кодексининг 184-моддасида кўрсатилган даромадларидан ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасини мазкур даромадлар ҳақиқатда тўланаётганда ушлаб қолишлари шарт (Солиқ кодексининг 185-моддаси). Шунга кўра, даромад тўлови манбаи – корхонангиз дивидендлар солиғини ушлаб қолиб, тўлаши учун дивидендлар суммаси автомобилнинг қолдиқ қийматидан юқори бўлиши лозим.

Юридик ва жисмоний шахсларга дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадларга солинадиган солиқ ставкаси:

• Ўзбекистон Республикаси резидентлари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" ПҚ-3454-сонли қарори 3-бандига мувофиқ 10 фоиз;

• норезидентлар – жисмоний шахслар учун Солиқ кодексининг 182-моддаси биринчи қисми, норезидентлар – юридик шахслар учун Солиқ кодексининг 160-моддаси 1-бандига мувофиқ 10 фоиз этиб белгиланган.

 

СОЛИҚ ҲИСОБОТИ

Жамият муассислари (иштирокчилари) – жисмоний шахсларга дивиденд­ларни ҳисоблаш ва тўлаш Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ ҳисоботи шаклларида – Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларда (рўйхат рақами 2439, 2013 йил 22 март, кейинги ўринларда – Маълумотлар) дивидендлар тарзидаги даромадларга солиқ ҳисоблаш ва ушлаб қолишни ҳисобга олган ҳолда акс эттирилади:

- дивидендларнинг ҳисобланган суммаси – Маълумотларнинг 004, 009 ва 018-сатрларида, Расшифровканинг (Маълумотларнинг 2-иловаси) 2 ва 4-устунларида ҳамда Маълумотларнинг 3-иловаси 032-сатрида (IV чорак – ҳисобот йили учун);

- ЖШОДСни чегирган ҳолда тўланган дивидендлар суммаси – Расшифровканинг (Маълумотларнинг 2-иловаси) (5-устуни) 6 ва 7-устунларида (тўлов санасида, натура шаклидаги тўлов ҳолатида эса – қабул қилиш-топшириш далолатномаси санасида) ва Маълумотларнинг 019-сатрида;

- дивидендлар тарзидаги даромадларга солинадиган солиқнинг ҳисоб­ланган суммаси Расшифровканинг (Маълумотларнинг 2-иловаси) 3-устунида ва Маълумотларнинг 014-сатрида;

- дивидендлар тарзидаги даромадларга солинадиган солиқнинг тўланган суммаси Расшифровканинг (Маълумотларнинг 2-иловаси) 8-устунида ва Маълумотларнинг 020-сатрида акс эттирилади.

Бунда шуни таъкидлаш керакки, дивидендлар қисмлаб тўланган ҳолатда дивидендлар солиғи ҳам дивидендларнинг тегишли қисми ва тўлов санасига қисмлаб тўланади (Расшифровкани тўлдириш намунасига қаранг).

 

БУХГАЛТЕРИЯ ЁЗУВЛАРИ

Ҳолатингизни шартли мисолда кўриб чиқамиз.

"А" корхонаси (ягона солиқ тўлови тўловчиси) 2017 йилнинг IV чораги якунлари бўйича 2018 йил 5 февралда икки нафар муассисга 12 000 000 сўм миқдорида дивидендлар ҳисоблади. 2018 йилнинг 8 февралида дивидендларнинг бир қисми дивидендлар тарзидаги даромадларга солинадиган солиқ чегирилган ҳолда муассисларга пул маблағлари билан тўланди (4 741 200 сўм). Дивидендларнинг қолган қисми 2018 йилнинг 2 мартида корхонанинг баланси ҳисобида турган автомобиль билан тўланди. Автомобилнинг баланс қиймати – 6 058 800 сўмни, жамланган эскириш қиймати – 2 560 200 сўмни, қайта баҳолаш сальдоси – 112 000 сўмни ташкил этди.

 

 

 

Сана

Хўжалик операциясининг мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

 

Сумма

 

Дебет

Кредит

05.02.2018 й.

Дивидендлар ҳисобланиши акс эттирилди:

12 000 000

1-муассисга

8710

6610

9 440 000

2-муассисга

8710

6610

2 560 000

Дивидендлар тарзидаги даромадларга солинадиган солиқ ҳисобланди:

1 200 000

1-муассис дивидендларидан

6610

6410

944 000

2-муассис дивидендларидан

6610

6410

256 000

08.02.2018 й.

Дивидендларнинг бир қисми пул маблағлари билан тўланди:

6610

5110

 

4 741 200

1-муассисга

[2 708 000 – (2 708 000 х 10%)]

2 437 200

2-муассисга

[2 560 000 – (2 560 000 х 10%)]

2 304 000

Дивидендлар тарзидаги даромадларга солинадиган солиқ тўланди:

( 270 800 + 256 000)

6410

526 800

02.03.2018 й.

1-муассисга автомобилни дивиденд сифатида бериш акс эттирилди:

х

чиқиб кетаётган автомобилнинг қайта тиклаш қиймати ҳисобдан чиқарилди (қайта баҳолашни ҳисобга олган ҳолда)

9210

0160

8 619 000

чиқиб кетаётган автомобиль бўйича жамланган эскириш суммаси ҳисобдан чиқарилди (қайта баҳолашни ҳисобга олган ҳолда)

0260

9210

2 560 200

автомобилни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар сальдоси ҳисобдан чиқарилди

8510

9210

112 000

автомобилни муассисга дивиденд сифатида бериш акс эттирилди

6610

9210

6 058 800

чиқиб кетишдан олинган фойда акс эттирилди

(6 058 800 + 2 560 200 + 112 000 – 8 619 000)

9210

9310*

112 000

Дивидендлар тарзидаги даромадларга солинадиган солиқнинг қолган қисми тўланди (автомобилни қабул қилиш-топириш далолатномаси санасида) (6 732 000 х 10%)

5110

6410

673 200

 

* Солиқ кодексининг 353-моддасига кўра, асосий фаолият тури ставкаси бўйича ягона солиқ тўлови солинади.

 

 

 

2018 йилнинг I чораги учун тўланган дивидендлар ва фоизлар ҳамда ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасининг

РАСШИФРОВКАСИ

 

Операцияларни

содир этиш санаси

(кк/оо)

Дивиденд ва

фоизларнинг

ҳисобланган

суммаси

 

Ҳисобланган

жисмоний

шахслардан

олинадиган

даромад солиғи

Жисмоний

шахслардан

олинадиган

даромад солиғи

чегирилган ҳолда

дивидендлар ва

фоизларнинг

ҳисобланган

суммаси

Дивиденд ва

фоизларнинг

тўланган суммаси

(6-устун +

7-устун)

шу жумладан:

Жисмоний

шахслардан

олинадиган

даромад

солиғининг

ўтказилган

суммаси

пул шаклида

натура шаклида

1

2

3

4

5

6

7

8

Чорак бошига қолдиқ

х

0

0

х

х

х

х

05.02.2018 й.

12 000 000

1 200 000

10 800 000

0

0

0

0

08.02.2018 й.

     

4 741 200

4 741 200

 

526 800

02.03.2018 й.

     

6 058 800

 

6 058 800

673 200

Жами:

12 000 000

1 200 000

10 800 000

10 800 000

4 741 200

6 058 800

1 200 000

Чорак охирига қолдиқ

х

0

0

х

х

х

х

Йил бошидан жами

12 000 000

1 200 000

10 800 000

10 800 000

4 741 200

6 058 800

1 200 000

 

 

Татьяна СТЕПАНОВА