ЗАМОНАВИЙ БУХГАЛТЕРНИНГ
ИШ ПОРТФЕЛИ

"EREPORT" дастури – электрон ҳисоботни
жўнатиш учун энг содда
ва қулай воситадир.

Юклаш Янгилашлар
Дастур йўриқномасини юклаш
RU UZ

23 шаҳар ва туманда ҳунармандликни ривожлантириш марказлари бўлади

23 шаҳар ва туманда ҳунармандликни ривожлантириш марказлари бўлади

Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида ўтказилган навбатдаги тадбир мамлакатимизда ҳунармандликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланди.

Таъкидланганидек, "Ҳунарманд" уюшмаси ҳунармандларга қулайликлар яратиш борасида кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда. Жумладан, 2017 йилнинг декабрь ҳолатига кўра, уюшма аъзолари 10 минг 247 нафарни ташкил этган бўлса, жорий йилда улар сафига яна 8 мингдан ортиқ ҳунарманд қўшилди.

Ҳунармандлик маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажмини ошириш ҳамда ушбу соҳада халқаро ҳамкорликни мус­таҳкамлаш мақсадида жорий йилда дунёнинг 20 дан ортиқ давлатида 113 кўргазма ва ярмарка ўтказиш чоралари кўрилмоқда.

Бундан ташқари, уюшма таъсисчилигида "Uz Craft And Art" масъулияти чекланган жамияти ташкил этилди. Келгусида мазкур корхона тизимида мамлакат туристик объектлари, диққатга сазовор жойлари, ҳудудлардаги ҳунармандлик марказларида ҳамда бир қатор бозорларда "Аср салон"лар, яъни амалий ва тасвирий санъат асарларининг савдоси билан шуғулланувчи дўконлар очилади.

Маълумки, Президентимизнинг 2017 йил 17 ноябрдаги "Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони асосида ҳунармандларга бир қатор имтиёз ва преференциялар берилди.

Унга кўра, энди ҳунармандлар солиқ тўловидан озод этилиши, маҳсулотларини экспорт қилишдан тушган хорижий валютани эркин тасарруф қилиши мумкин. Уларга ер майдонлари ва бинолар ажратиш, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш, имтиёзли кредитлар бериш, ҳунармандлик маҳсулотларини сотиш ва экспорт қилиш борасида яратилган қулайликлар асрий анъаналаримиз бардавомлигини таъминлашга хизмат қилади.

Айниқса, "Уста-шогирд" мактаблари сонини кўпайтириш долзарб масала. Ўтган йили 1 минг 326 та ана шундай мактаб ташкил этилиб, ҳозирги кунда уларнинг сони 2 мингтага етказилди. Уларда ҳунар ўрганаётганлар сони 7 минг 356 нафарни ташкил этмоқда. Энг муҳим янгиликлардан бири мамлакатимизнинг 23 шаҳар ва туманида ҳурмандликни ривож­лантириш марказларини ташкил этиш, шу йўналишда 3015 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда.

 

ЎзА