ЗАМОНАВИЙ БУХГАЛТЕРНИНГ
ИШ ПОРТФЕЛИ

"EREPORT" дастури – электрон ҳисоботни
жўнатиш учун энг содда
ва қулай воситадир.

Юклаш Янгилашлар
Дастур йўриқномасини юклаш
RU UZ

Ҳар йили халқаро инновациялар ярмаркалари ўтказилади

Ҳар йили халқаро инновациялар ярмаркалари ўтказилади

2018 йил 27 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни амалий жорий қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3682-сонли қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, жорий йилдан бош­лаб республикамизда ҳар йили халқаро интерактив инновациялар ярмаркалари ва халқаро инновацион-инвестицион форумлар ўтказилади. Уларда хорижий инновацион ва илмий марказлар, инвес­тицион фондлар, технологик агентлик­лар, технопарклар ва бизнес-инкубаторлар иштирок этади.

Инновациялар ярмаркасини ташкил этиш тизими учта блокни ўз ичига олади:

- "Ташаббускор бизнес". Мамлакат ҳамда илғор хорижий мамлакатларнинг давлат ва хусусий секторлари томонидан маҳаллий ва хорижий технопарклар, технологик агентларнинг тайёр илмий ва инновацион ишланмалар натижаларини ва технологияларни тижоратлаштириш соҳасидаги фаолиятини ёритиш учун ташкил этилган кўргазма майдони.

- "Инновацион ечимлар". Ушбу майдонда ички ва ташқи бозорларга чиқиш мақсадида давлат ва хусусий илмий муассасалари томонидан макет ва (ёки) прототип кўринишида энг зўр маҳаллий илмий ва инновациоен ишланмалар намойиш қилинади.

- "Кооперацион алоқалар". Ушбу платформа мулоқот ва ўзаро фойдали ҳамкорликни йўлга қўйиш, шерикчилик ва иқтисодиётнинг айрим тармоқлари соҳасидаги долзарб масалаларни кўриб чиқиш учун зарур бўлган қарорларнинг миқёсини кенгайтириш учун мўлжалланган.

Инновациялар ярмаркалари "Ўзэкспо­марказ" миллий кўргазмалар мажмуасининг кўргазма павилонларида ўтказилади. Уларни ташкил этиш билан Инновацион ривожланиш, Иқтисодиёт ва Ташқи ишлар вазирликлари, Инвестиция бўйича давлат қўмитаси ва Савдо-саноат палатаси шуғулланади. Инновациялар ярмаркаларини ўтказиш муддати ва даврийлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан белгиланади.

"Ўзэкспомарказ"га инновациялар ярмаркаларининг иштирокчиларига зарурий кўргазма майдонларини ва конференция залларини ўрнатилган тарифдан 30 фоизлик чегирма билан тақдим этиш тавсия этилди.

Мазкур ҳужжат 2018 йилнинг 28 апрелидан бошлаб кучга кирди.

 

Нодира ҒУЛОМОВА