ЗАМОНАВИЙ БУХГАЛТЕРНИНГ
ИШ ПОРТФЕЛИ

"EREPORT" дастури – электрон ҳисоботни
жўнатиш учун энг содда
ва қулай воситадир.

Юклаш Янгилашлар
Дастур йўриқномасини юклаш
RU UZ

Юклаш хизматлари асосий тушум таркибида

Юклаш хизматлари асосий тушум таркибида

Кичик корхонамизнинг асосий фаолият тури – божхона омборидир. Айтингчи, божхона назорати остидаги товарларни қайта юклаш бўйи­ча хизматлар божхона назорати остидаги товарларни сақлаш бўйича хизматлар рўйхатига кирадими? Шундай ҳолатда ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқаришда К1 пасайтирувчи коэффициентини қўллаш имконияти мавжудми?

Корхона бухгалтери

 

ЮКЛАШ ХИЗМАТЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 ноябрдаги 523-сонли қарори билан тасдиқланган Божхона омбори фаолиятини лицензия­лаш тўғрисидаги низомнинг 23-бандига мувофиқ:

"Божхона омбори доимий равишда соз, ишлаш ҳолатида ва унинг нормал фаолият кўрсатиш учун етарлича бўлган ва қуйидагиларни ўз ичига олувчи жиҳозларга:

ортиш-тушириш ва транспорт воситаларига... эга бўлиши керак".

Шунга кўра, божхона омборида божхона назорати остидаги товарларни ортиш, тушириш, қайта юклаш бўйича хизматлар божхона омборида божхона назорати остидаги товарларни сақлаш бўйича хизматлар туркумига киритилади.

 

ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ

Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2203, 2011 йил 3 март) 1-иловасига кўра, агар божхона омборида божхона назорати остидаги товарларни сақлаш бўйича хизматлар ҳисобот даври якунларига кўра ташкилотингизнинг асосий фаолият тури бўлган ҳолдагина ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқаришда 0,35 миқдоридаги К1 пасайтирувчи коэффициенти қўлланилиши мумкин.

 

ҚОНУНЧИЛИКДАН

Асосий фаолият тури – юридик шахснинг ҳисобот даври якунлари бўйича умумий реализация қилиш ҳажмидаги соф тушум улуши устунлик қиладиган фаолиятидир.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 22-моддасидан

Валерий ЛИ, Молия вазирлигининг Солиқ ва божхона-тариф сиёсати бошқармаси бўлим бошлиғи