ЗАМОНАВИЙ БУХГАЛТЕРНИНГ
ИШ ПОРТФЕЛИ

"EREPORT" дастури – электрон ҳисоботни
жўнатиш учун энг содда
ва қулай воситадир.

Юклаш Янгилашлар
Дастур йўриқномасини юклаш
RU UZ

Фахрийлар ижтимоий ҳимоясига алоҳида эътибор

Фахрийлар ижтимоий ҳимоясига алоҳида эътибор

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 16 апрелдаги "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ, Иккинчи жаҳон уруши фахрийларга муносиб ҳурмат кўрсатиш, уларни рағбатлантириш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ушбу Фармонга асосан фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 73 йиллиги нишонланиши муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақсадида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 5 000 000 сўм миқдорида бирйўла пул мукофоти берилиши белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" канали хабарига кўра, 1941-1945 йиллардаги уруш фахрийларини, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга асосан, 2018 йилнинг 1 майидан юқорида назарда тутилган фуқароларга – бепул тақдим этиш учун мамлакатимизда ишлаб чиқарилган асосий турдаги озиқ-овқат ҳамда гигиена маҳсулотлари, зарур кийим-кечак ва пойабзаллар рўйхати тасдиқланди. Рўйхатга мувофиқ, уларга ҳар ойда зарурий озиқ-овқат ҳамда гигиена маҳсулотлари, ҳар йили кийим-кечак ва пойабзаллар бепул тарқатилади.

Қарорда кўрсатилган озиқ-овқат, шунингдек, гигиена маҳсулотлари "Нуроний" жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бўлимлари орқали яшаш жойига ҳар ойнинг 15 санасигача, зарур кийим-кечак ва пойабзаллар ҳар йили 1 октябрдан кечиктирилмай тўлов ундирмасдан етказиб берилади.

Жавлонбек РАСУЛЕВ