ЗАМОНАВИЙ БУХГАЛТЕРНИНГ
ИШ ПОРТФЕЛИ

"EREPORT" дастури – электрон ҳисоботни
жўнатиш учун энг содда
ва қулай воситадир.

Юклаш Янгилашлар
Дастур йўриқномасини юклаш
RU UZ

Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун янги имкониятлар

Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун янги имкониятлар 

2018 йил 20 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини бериш механизмларини тубдан такомиллаштириш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатлардаги бюрократик тартиб-таомиллар ва тўсиқларни қисқартириш мақсадида қабул қилинди.

Унга мувофиқ, 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш "E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончасида электрон аукцион орқали амалга оширилиши ҳамда ер участкаларини бериш бўйича материалларни йиғиш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар билан келишиш фақат замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда электрон шаклда амалга ошириш тартиб­лари белгиланди.

Хусусан, ушбу қарор билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, бош­қа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун доимий фойдаланишга бериладиган ер участкаларини ажратиш бўйича материалларни йиғиш ва ваколатли ташкилотлар билан келишиш тартиб-таомилларини бажариш бўйича автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, шунингдек, унинг "E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончаси билан интеграция қилиш ҳамда тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга "E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончасида электрон аукцион ўтказиш орқали берилишини ташкил этишни таъминлаш вазифаси топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

аҳоли пунктларининг бош режалари лойиҳаларига, қишлоқ (овул) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаларига бўлган талабларни лойиҳаларнинг таркибини, уларни келишиш тартиби ва муддатларини соддалаштирган, шунинг­дек, аҳоли пунктларини ривожлантириш ва қуришни режалаштириш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш нархларини пасайтирган ҳолда тубдан қайта кўриб чиқиш;

аҳоли пунктлари қисмларини батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича ишларни молиялаштиришда тадбиркорлик субъектлари – давлат-хусусий шериклик иштирокчиларига батафсил режалаштириш лойиҳаларида кўрсатилган чегаралар доирасида ер участкаларини олишга устунлик ҳуқуқини тақдим қилган ҳолда давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этиш;

аҳоли пунктлари бош режаларидан, қишлоқ (овул) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаларидан уларнинг очиқ график қисмини Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари веб-сайтларида эълон қилиш орқали ҳамманинг фойдаланиш имкониятини таъминлашни назарда тутувчи таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси юклатилди.

Шунингдек, қарор билан ҳисоб-китоб (смета) қиймати 2 миллиард сўм ва ундан юқори бўлган объектларни қуриш ва реконструкция қилишнинг манзилли рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати даражасида тасдиқлаш ҳамда қурилиш (реконструкция, капитал таъмирлаш) қиймати олдин эълон қилинган қийматидан ошган ижтимоий ва фуқаролик аҳамиятга эга объектлар бўйича хулосалар бериш тартиби бекор қилинди.

 

Ҳасан САЪДУЛЛАЕВ