ЗАМОНАВИЙ БУХГАЛТЕРНИНГ
ИШ ПОРТФЕЛИ

"EREPORT" дастури – электрон ҳисоботни
жўнатиш учун энг содда
ва қулай воситадир.

Юклаш Янгилашлар
Дастур йўриқномасини юклаш
RU UZ

Статистика соҳасидаги ўзгаришлар

Статистика соҳасидаги ўзгаришлар

 

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида "Миллий статистика тизими, ислоҳотлар, натижалар ва келгусидаги вазифалар" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда бугунги "Ахборот асри"да статистик ахборотларнинг эркинлиги, ошкоралигини таъминлаш, ривожланиш кўрсаткичларини халқаро статистик тўпламларда чоп этиш ҳамда турли йўналишдаги рейтингларда акс эттиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтингларда холис ва тўғри баҳоланишини таъминлаш мақсадида, Давлат статистика қўмитаси томонидан халқаро ташкилотларнинг 23 саволномаси доимий равишда тўлдириб келинаётгани қайд этиб ўтилди.

Ҳозирда қўмита Европа иқтисодий комиссияси, Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки ва бошқа бир қатор нуфузли халқаро ташкилотлар билан яқин алоқа ўрнатиб, статистика соҳасида самарали ҳамкорлик ишларини олиб бормоқда.

Таъкидланганидек, қарор ижросини таъминлаш юзасидан Давлат статистика қўмитасида комплекс чора-тадбирлар дастури, назорат режаси ва вазифаларнинг ҳар бир банди ижроси бўйича ҳаракат режалари ишлаб чиқилди.

Қўмитанинг расмий веб-сайти таҳлилий маълумотлар, бюллетенлар, ҳисобот ва пресс-релизлар билан мунтазам равишда бойитиб борилмоқда.

uza.uz