ЗАМОНАВИЙ БУХГАЛТЕРНИНГ
ИШ ПОРТФЕЛИ

"EREPORT" дастури – электрон ҳисоботни
жўнатиш учун энг содда
ва қулай воситадир.

Юклаш Янгилашлар
Дастур йўриқномасини юклаш
RU UZ

Муаммоларни етказишнинг янги механизми яратилди

Муаммоларни етказишнинг янги механизми яратилди

 

Фуқароларнинг парламент депутатларига йўллаган электрон мурожаатларини қабул қилиш ва қайта ишлаш тизими самарадорлигини ошириш мақсадида "Muloqot" мобил иловаси ишлаб чиқилди.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида "Micros Development" компанияси томонидан ишлаб чиқилган мазкур мобил илованинг тақдимот бўлди.

"Muloqot" мобил иловаси парламентнинг жамоатчилик билан алоқалари сифатини яхшилаш билан бир қаторда фуқаролар мурожаатини кўриб чиқиш жараёнлари устидан жамоатчилик назоратини жорий этишни таъминлайди. Иловадан ўзбек ва рус тилларида фойдаланиш мумкин.

Мобил илова мурожаатчиларнинг шахсга доир маълумотлари ва шахсий ахборотларни ошкор этилмаслиги ҳамда зарур хавфсизликни таъминловчи Ўзбекистон Республикаси электрон ҳукумат фойдаланувчиларини индефикация қилиш Ягона тизими "OneID" билан интеграциялашган.

Фуқаролар мурожаатига депутатлар томонидан кўрилган чораларнинг самарадорлигини баҳолаш учун берилган жавоблар доирасида жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида ҳар бир мурожаат тегишли базага киритилиб борилади.

Бугунги кунда мазкур мобил иловадан Android операцион тизим учун beta режимида фойдаланиш мумкин бўлиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фаолиятини ёритувчи бир гуруҳ журналистларга синов тариқасида ишлатишга берилди. Яқин кунларда тўлиқ синовдан ўтгандан кейин "Muloqot" иловасидан Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

uza.uz