ЗАМОНАВИЙ БУХГАЛТЕРНИНГ
ИШ ПОРТФЕЛИ

"EREPORT" дастури – электрон ҳисоботни
жўнатиш учун энг содда
ва қулай воситадир.

Юклаш Янгилашлар
Дастур йўриқномасини юклаш
RU UZ

Ер эгалари фаолиятининг самарадорлигини оширишга қаратилган имтиёзлар

Ер эгалари фаолиятининг самарадорлигини оширишга қаратилган имтиёзлар

2018 йил 26 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Ушбу қарорга мувофиқ, 2018 йилнинг 1 июлидан барча фермер ва деҳқон хўжаликларининг Кенгашга аъзолиги мажбурийлиги, томорқа ер эгалари учун эса ихтиёрий ҳисобланиши, аъзолик туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раёсати қарорига мувофиқ тугатилиши ер участкасига эгалик қилиш, ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи ёхуд уни ижарага олиш ҳуқуқи бекор бўлиши учун асос бўлиши ҳамда фермер, кенгашлар қишлоқ хўжалигида шартнома мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан мониторинг ҳамда жамоат назоратини амалга ошириши белгилаб қўйилди.
Қарор билан Кенгашга аъзолик бадаллари қуйидагича, яъни:
- пахта хом ашёси ҳамда донли экинлар етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари учун пахта хом ашёси ҳамда доннинг харид нархидан 0,8 фоиз миқдорида;
- бошқа фермер хўжаликлари учун улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотишдан тушган пул маблағларининг 0,5 фоизи миқдорида;
- деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгалари учун Кенгашга аъзолик тўғрисидаги шартномада кўрсатилган миқдорда белгиланди.
Қарорга мувофиқ, барча қишлоқ туманларида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва қишлоқ хўжалиги экинларини ички ва ташқи бозорларда сотиш, шу жумладан, уларни тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш орқали фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сотишда амалий ёрдам кўрсатиш ҳисобланган "Томорқа хизмати" масъулияти чекланган жамиятлар ташкил этилади.
Шунингдек, Кенгаш ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлган Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилиб, Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ва маблағлардан фойдаланиш йўналишлари белгиланди. 
Қарор билан қуйидагилар:
- Жамғарма – барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан;
- "Томорқа хизмати" масъулияти чекланган жамиятлар – давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб мазкур қарорга мувофиқ уларнинг асосий фаолияти доирасида 3 йил муддатга барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан;
- республикамизда ишлаб чиқарилмайдиган ва унинг ҳудудига четдан келтириладиган енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун жиҳозлар, қишлоқ хўжалиги техникаси ҳамда қишлоқ хўжалиги транспорт воситалари – белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича 2021 йилнинг 1 январига қадар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун тўловлардан ташқари);
- "Томорқа хизмати" масъулияти чекланган жамият ёки фермер хўжаликлари билан тузилган касаначилик шартномаси асосида фаолият юритаётган томорқа ер эгалари – жисмоний шахслар уларнинг касаначилик фаолияти доирасида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалардан озод қилинди.
2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб:
- деҳқон хўжалиги ва 4 сотихдан кам бўлмаган томорқа ерида банд бўлган ёки ушбу участкада қорамол ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган парранда парваришлаётган жисмоний шахслар томонидан Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига йилига энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари миқдорида суғурта бадали тўланган тақдирда, суғурта бадали тўланган йил меҳнат стажига киритилиши;
- Кенгаш тизимида ишлайдиган пенсионерларга пенсиялар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлиқ тўланиши;
- фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов 5 фоиз миқдорида тўланиши белгилаб қўйилди.

 

Ҳасан САЪДУЛЛАЕВ